помощь Подписаться на новые материалы автора
     
Jamshidjon
помощь
в друзья
в контакты
С нами с 17 мая 2012

"Бухорои- Шариф "

 
17 мая 2012 года||
GPS
| 13

Бухорои Шариф бу Узбекистоннинг энг кадимий, навкирон,тарихий обидаларга бой ута чиройли маскан хисобланади . Агар бухорои шарифга борсангиз дилингиз кувнаб барча — барча гам кайгу алам-у дарддан холи буласиз . Бу ернинг шунаканги кадимий узига мафтун кила оладиган чиройли ва ута кадимий ёдгорликлари , гумбазлари , масжиду мадрасалари бор буни 1000 марта эшитгандан 1 марта курган авфзал . Бизнинг Бухорои Шарифимиз Улуг мутафакккиру Улуг пирларимиз авлиёларимиз яшаб ижод этган шахар Агар йулингиз Бухоро вилояти томонга тушиб колгидек булса Бухорога киришингиз билан бу нарсаларга гувох буласиз уердаги хар бир бино сизни узига махлиё этади куриб кузингиз кувнайди ва хаттоки у жойлардан умуман кетгингиз келмай колади

АБУ АБДУЛЛОХ МУХАММАД ИБН ИСМОИЛ АЛ-БУХОРИЙ

Ислом оламидаги энг етук ва машхур мухаддис олим Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий 809 йилда Бухорода таваллуд топган. Уша ерда тахсил олиб, 16 ёшида онаси ва акалари билан бирга хажга сафар килиб, 4 йил Макада яшаган. Сунг, Расулуллох хакидаги хадиси шарифларни урга­ниб туплаш максадида Хуросон, Ирок, Шом, Хижоз, Миср ва бошка мамлакатларда булиб машхур уламолардан куплаб хадислар тинглаган. Ривоятга кура, 600 мингга якин хадис туплаган ва унинг хадис бобидаги билимлари бенихоя купайган, кейин хадис илмини урганиш учун хар тарафдан минглаб кишилар унинг хузурига кела бошлаган. Бухорий куп шогирдлар етиштирган. Муслим ибн Хажжож, Исо ат-Термизий, Иасоий, Абу Зуръа, Юсуф ал-Форобий ва Абу Бакр ибн Хувайма каби машхур мухаддислар ана шулар жумласидандир.

Имом Бухорий она юрти Бухорога кайтиб келгач, хадис ил­мини тагриб этишга киришади. Аммо унинг бу иши хукмдорга хуш келмайди, шу боис Бухогони тарк этиб, Самарканд якинидаги Дартанг кишлогига кучиб боради ва уша ерда истикомат килиб колади.

Имом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас сахих» («Хаконий туп­лам») деб номланган 4 жилддан иборат хадислар туплами бошка мухаддислар тузган ана шундай тупламлар орасида энг ишонарли ва мухаммалидир. Унда пайгамбаримиз ва унинг сахобалари хакидаги хадислардан ташкари фикх (ислом хукукшунослиги), ислом маросимлари, ахлок-одоб, таълим-тарбия хамда уша давр тарихи ва этнографиясига доир хадислар хам мавжуд. Мазкур туплам Миср ва бошка бир канча мам-лакатларда жуда куп марта чоп этилган, унга уламолар томонидан шархлар битилган.

Имом Бухорий бир канча асарлар тасниф этганлар. У зотнинг «ал-Жомеъ ас-Сахих» («Ишончли туплам»), «ал-Адаб ал-Муфрад» («Адаб дурдоналари»), «ат-Тарих ас-Сахир» («Кичик тарих»), «ал-Тарих ал-Кабир» («Катта тарих»), «ал-Кироату-халфа-ал-Имом» («имом ортида туриб укиш») «ат-Тарих ал-Авсат» («урта тарих»), «ат-Тафсир ал-Кабир» («катта таф-сир»), «ал-Жомеъ ал-Кабир» («Катта туплам»), «Китоб-ул-киба» («хадия китоби») кабилар.

Имом Бухорийнинг «Ал-Жомеъ ас-Сахих» китоби маънавий кадриятларимизни тиклашда, кишиларда ахлок-одоб, халоллик, ростгуйлик, поклик сингари фазилатларни шакллантириш ва мустахамлашда мухим ахамиятга эгадир.

вики-код
помощь
Вики-код:
Выбор фотографии
Все фотографии одной лентой
16 фото
dots

Дешёвый ✈️ по направлению Бухара
сообщить модератору
    Наверх